Қўқондаги ёғ корхонасида ёнғин юз берди

22.03.2019 | Ўзбекистон | 4803

Жорий йил 21 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган дистилланган ёғ кислоталари ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин қисқа муддатда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўчирилди.

Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Жароҳат олганлар йўқ.