Куч ишлатар тузилмаларининг Фарғона водийсидаги қўшма жанговар машғулотларидан фотогалерея

12.04.2019 | Ўзбекистон | 4632

9−13 апрель кунлари Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари — Қуролли Кучлар бош штаби бошлиғи генерал-майор Павел Эргашев раҳбарлиги остида Қуролли Кучларнинг барча таркибий қисмларининг ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб машғулотлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати Sof.uz'га хабар қилди.

Машғулотларга Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ва бошқа бўлинмалари, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, маҳаллий ҳокимият ва ўзини ўзи бошқариш органларининг куч ва воситалари жалб этилган.

11 апрель куни Шарқий ҳарбий округининг бир нечта полигонида ҳамкорликдаги қўмондонлик-штаб ўқув машғулоти режасига мувофиқ куч тузилмаларининг минтақадаги вазият беқарорлигининг олдини олиш ҳамда чегараолди ҳудудларида жойлашган аҳоли пунктларида жамоат тартибини сақлаш бўйича ҳаракатига оид масалалари амалда кўриб чиқилди.