Ўзбекистон, Покистон, Туркия ҳарбийларининг илк машғулотлари бошланди (фото)

23.04.2019 | Ўзбекистон | 4780

22 апрель куни “Фориш” полигонида “Ҳамдўстлик қалқони—2019” ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқув машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ушбу машғулотлар 27 апрелга қадар давом этади.

Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, унда Покистон ва Туркиянинг Ўзбекистондаги ҳарбий атташелари, Мудофаа вазирлиги марказий аппарати ҳамда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари иштирок этди.

На полигоне Фориш состоялось открытие совместных учений Узбекистана, Пакистана и Турции

“Ҳамдўстлик қалқони-2019” ўтказилаётган ҳамкорликдаги ўқув машқларида ҳарбий хизматчилар жаҳонда ва минтақада кескин ўзгариб бораётган ҳарбий-сиёсий вазият, миллий ва глобал хавфсизлик соҳасида рўй бериши мумкин бўлган хатар ҳамда таҳдидларга қарши курашишнинг энг маъқул усул ва услубларини қўллаш борасида ўзаро тажриба алмашадилар.

“Осиёнинг энг илғор армиялардан бири ҳисобланувчи Ўзбекистон армияси билан тажриба алмашиш, биз учун муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, бир неча кун давом этадиган ҳамкорликдаги махсус-тактик ўқувлар уччала томон учун ҳам бирдек манфаатли бўлади”, — дейди Покистон махсус бўлинмаси командири Салмон Тариқ.

На полигоне Фориш состоялось открытие совместных учений Узбекистана, Пакистана и Турции

Очилиш маросими якунлангач, меҳмонлар полигонда экстремал шароитларда яшовчанликни сақлаш бўйича яратилган кўргазмали воситалар билан танишди.

На полигоне Фориш состоялось открытие совместных учений Узбекистана, Пакистана и Турции

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг октябрь ойида “Фориш” полигонида Россия ва Ўзбекистон мудофаа идоралари тоғ-ўқчи бўлинмаларининг ҳамда 2018 йилнинг июль ойида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар билан қозоғистонлик ҳамкасблари ўртасида ҳамкорликдаги машғулотлари ўтказилган эди.