Ўзбекистонда чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар қайси эканлиги айтилди

06.05.2019 | Ўзбекистон | 7848

Ўзбекистон аҳолиси сони йилдан йилга ўсиб бормоқда, деб ёзади ЎзА.

2019 йил 1 январь ҳолатида Ўзбекистонда доимий яшовчи аҳоли сони 33,3 миллион эканлиги қайд этилган. Йиллик ўсиш сурати эса 597,4 мингни ташкил қилган. Илк фарзанд кўриш ёши ўртача 23,7 ёшга тўғри келган.

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, сарҳисоблар энг кўп оммалашган исм сифатида ўғил болаларга Мустафо, қиз болаларга Солиҳа исми кўп қўйилган.