Ўзбекистонда Стокгольм конвенциясини ратификация қилинди

10.05.2019 | Ўзбекистон | 4595

Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини ратификация қилиш тартиби тўғрисидаги қонун 2019 йил 8 май куни президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур конвенция 2001 йил 22 майда Стокгольм шаҳрида қабул қилинган.

Бугунги кунда 182 та давлат конвенция иштирокчиси ҳисобланади.