GM Uzbekistan харидорларни огоҳлантирди

11.05.2019 | Ўзбекистон | 7643

Кўпгина огоҳлантиришларга қарамай, бугунги кунда фуқароларга янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан уларнинг маблағларини ўзлаштираётган фирибгарлик ҳолатлари ҳали ҳамон учраб турибди, дея хабар беради GM Uzbekistan.

Билдирилишича, улар турли лизинг ва кредит ташкилотлари кўринишида харидорларга автомобиль таклиф қилиб, маблағларини ўзлаштирмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан уларнинг фаолиятларига чек қўйилаётганига қарамай бу каби ҳодисалар давом этмоқда.

GM Uzbekistan АЖ янги автомобиль харид қилиш истагида бўлган харидорлардан огоҳ бўлишни ҳамда фақатгина компаниянинг расмий дилерларига мурожаат қилишни сўради.

Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан компания расмий сайтининг ушбу ҳаволасида танишиш мумкин.

Бу каби қонунга хилоф ҳолатларнинг гувоҳи бўлсангиз дарҳол компаниянинг 78 141 77 77 “Ишонч телефонларига” мурожаат қилишингиз сўралади, дея якунланган хабар.