Ислом Каримовнинг бош тансоқчиси бўлган Ахат Носиров янги лавозимга тайинланди

13.05.2019 | Ўзбекистон | 9236

Ислом Каримовнинг собиқ бош тансоқчиси сифатида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Ахат Носиров Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази раҳбари этиб тайинланди. 

Ахат Носиров Президент хавфсизлиги хизмати бошлиғи сифатида ишлаган вақтида ҳам Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш марказига раҳбарлик қилган. Қайд этиш жоиз, Ахат Носировнинг шарқ яккакураш спорт турлари устаси сифатида танилган.

Ҳозирда у раҳбарлик қилаётган марказ Ўзбекистонда мавжуд шарқ яккакурашлари спорт федерациялари мусобоқаларини ташкиллаштириш ҳамда Ўзбекистонда шарқ яккакураш спорт турларини ривожлантириш йўлида иш олиб боради.