Ўзбекистон бозорларидаги нарх-наво билан танишинг

14.05.2019 | Иқтисод | 4826

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси республика бозорларидаги нарх-навони ўрганишни давом эттиради. Республика бозорларидаги озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 2019 йил 12 май ҳолатидаги нархлари ўрганилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.

Мол гўшти

28 000 сўмдан 42 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди. Ушбу бозорларда 1 килограмм мол гўштининг нархи 28 000 сўмдан 38 000 сўмгача сотилмоқда.

Бир килограмм мол гўшти учун энг қиммат нарх Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида қайд этилган – 32 000—42 000 сўм.

Қўй гўшти

28 000 сўмдан 45 000 сўмгача

Энг арзон нарх 1 килограмм қўй гўшти учун Қорақалпоғистоннинг Нукус марказий бозорларида қайд этилди. Бу ерда сиз 1 кг қўй гўштини 28000 дан 33 000 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Сурхондарёда Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 килограмм қўй гўшти — 42 000 дан 45 000 сўмгача.

Товуқ гўшти

13 000 сўмдан 20 000 сўмгача

Энг арзон нарх Хоразмда Урганч шаҳар марказий деҳқон бозорида ҳамда Намангандаги «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилди – 13 000 сўмдан 15 000 сўмгача.

Энг қиммат нархдаги товуқ гўшти эса Тошкентдаги Миробод деҳқон бозори ва Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида кузатилди – 14 000–20 000 сўм.

Гуруч

4 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Сурхондарёда Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозорида ва Самарқанд шаҳар «Сиёб» деҳқон бозорида қайд этилган – 4 000 сўмдан 14 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозорида кузатилган – 5 000 – 15 000 сўм.

Ўсимлик ёғи

7 200 сўмдан 12 500 сўмгача

Энг арзон ўсимлик ёғи пойтахтдаги Фарҳод деҳқон бозорида кузатилди. Бу ерда сиз ўсимлик ёғини 7 200 сўмдан 11 500 сўмгача харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх ҳам пойтахтда «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилган – 12 500 сўмгача.

Ун

1 500 сўмдан 4 900 сўмгача

Энг арзон ун Тошкентнинг Фарҳод деҳқон бозорида бўлиб, унинг нархи 1 килограмм учун 2 200 сўм. 1-навли уннинг килограми учун энг арзон нарх Тошкентаги Миробод, Фарҳод ва Қўйлиқ деҳқон бозорида қайд этилган – 1 килограмм 1-навли ун нархи 1 750—3 000 сўм.

Энг қиммат нарх 1 килограмм олий навли ун учун «Миробод» деҳқон бозорида қайд этилди – 4 900 сўм. 1-навли уннинг килограмми учун эса энг қиммат нарх Хоразмдаги Урганч Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 4 000 сўмгача.

Шакар

4 300 сўмдан 5 500 сўмгача

Энг арзон нарх Тошкент шаҳридаги «Миробод» деҳқон бозорида кузатилди – 4 300 – 5 200 сўм.

1 килограмм шакар учун республикадаги энг қиммат нарх Термиз шаҳри Марказий деҳқон бозори, Бухоро шаҳри Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорида, Хоразмда Урганч Марказий деҳқон бозорида ва Тошкентдаги Чорсу бозорида қайд этилди – 4 900 – 5 500 сўм.

Тухум

350 сўмдан 700 сўмгача

Республика бозорларида 1 дона товуқ тухумини ўртача 350—700 сўмдан харид қилишингиз мумкин.

Картошка

1 200 сўмдан 4 000 сўмгача

Энг арзон нарх пойтахтдаги «Фарҳод», «Юнусобод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорларида қайд этилди – 1 200 сўмдан – 2 500 сўмгача.

1 килограмм картошка учун энг қиммат нарх пойтахтдаги «Чорсу» бозорида кузатилди – 2 500 – 4 000 сўмгача.

Помидор

5 000 сўмдан 15 000 сўмгача

Энг арзон нарх Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар марказий деҳқон бозорида  ҳамда Тошкентдаги «Фарҳод», «Миробод» ва «Қўйлиқ» деҳқон бозорида кузатилди – 5 000 сўмдан  11 000 сўмгача.

Энг қиммат нарх эса Тошкентдаги «Чорсу» деҳқон бозори, Хоразмда Урганч шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида, Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида, Бухоро шаҳар Марказий деҳқон бозори ва Андижонда Янги шаҳар бозорида қайд этилди – 13 000 – 15 000 сўмгача.

Хўжалик совуни

800 сўмдан 3500 сўмгача

Энг арзон нарх Наманган шаҳри «Сардоба» деҳқон бозорида қайд этилди. Ушбу бозорларда сиз хўжалик совунини 800 сўмдан (3 500 сўмгача) харид қилишингиз мумкин.

Энг қиммат нарх Наманган шаҳри, Хоразмнинг Урганч шаҳри, Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозорларида ва Тошкентдаги «Юнусобод» деҳқон бозорида қайд этилди – 800 – 3 500 сўмгача.