Тошкент вилоятида Молдова фуқароси пахта даласини пайҳон қилди

15.05.2019 | Ўзбекистон | 5824

Тошкент вилоятида Молдова фуқароси пахта экин даласини пайҳон қилди.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг маълум қилишича, Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида 13 май куни Молдова Республикаси фуқароси 31 ёшли К.В. бошқарувидаги “Кобальт” автомашинасида номаълум аёл билан “Низомиддин Анро-омад” фермер хўжалиги пахта экин даласига кирган.

“Пахта экин даласининг 0.1га майдонини автомашинада пайхон қилиб, моддий зарар етказган”, - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, К.В.га қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.