Қирғизистонда депутатнинг 26 ёшли ўғли шаҳар ҳокими этиб тайинланди

15.05.2019 | Жаҳон | 5536

Қирғизистоннинг Балиқчи шаҳар ҳокими лавозимига 26 ёшли Марат Кудайбергенов тайинланди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.

Қайд этилишича, янги ҳокимни сайлаш депутатларнинг шаҳар кенешининг сессияда бўлиб ўтган. Марат Кудайбергеновдан ташқари ҳокимлик лавозимига “Қирғизистон” фракциясидан Мирбек Шакиров ҳам кураш олиб борган

Сайловда 31 нафар депутат иштирок этган. Улардан 22 нафари Кудайбергенов номзодини ёқлаб овоз берган, қолган 9 нафари эса Шакиров номзодини қўллаб-қувватлашган.

Маҳаллий қирғиз ОАВ хабарига кўра, янги сайланган ҳоким - Токмок шаҳар кенеши депутатининг ўғли.

Хабарда Марат Кудайбергенов Жогорку Кенеша депутатларидан бирининг ёрдамчиси сифатида фаолият юритгани ҳам қайд этилган.