Аукционда биринчи «чиройли» мобил рақам 5,3 млн сўмга сотилди

12.06.2019 | Технологиялар | 5652

11 июнда Республика товар-хом ашё биржасининг ахборот тизимида чиройли сонлар комбинациясига эга мобиль телефон рақамини сотиш бўйича илк битим тузилди.

Ўтказилган электрон савдо натижасига кўра онлайн-аукцион орқали «COSCOM» МЧЖ (Uсellтм) уяли алоқа операторининг (+998 93) 577-88-88 биринчи мобиль рақами сотилди.

Ушбу лот 4 июнь куни Тошкент шаҳар жисмоний шахслари учун савдога қуйилган. Бошланғич баҳоси 4 000 000 сўмлик мобиль рақамнинг сотилиш қиймати 5 360 000 сўмгача ўсган. Ўсиш даражаси бошланғич нархга нисбатан 34%ни ташкил этган.

Савдо ғолиби 5 кун мобайнида тузилган битим бўйича молиявий мажбуриятларни тўлиқ қоплаши ва кейинги 10 кун давомида рақамни «COSCOM» МЧЖ (Uсellтм) офисида расмийлаштириши керак.