Рашид Қодиров барча унвонларидан маҳрум этилди

26.06.2019 | Ўзбекистон | 5263

Аввалроқ хабар берганимиздек, Тошкент шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Респуликасининг  2000-2015 йиллардаги Бош прокурори Рашид Қодировга 10 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, суд оғир ва ўта оғир жиноятлар учун судланган Рашид Қодировни (ЖКнинг 52-моддаси) махсус унвон ва давлат мукофотларидан маҳрум қилиш ҳақида тақдимнома киритишга қарор қилди.

Маълумот учун, қарийб олти ой давом этган, Ўзбекистон Республикаси ЖПК (жиноят-процессуал кодекс) нинг 19-моддаси, шунингдек “Давлат сирлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ, ёпиқ тарзда ўтказилган суд тергови жараёнида барча Рашид Қодиров ва унинг шерикларининг кўрсатмалари бирма-бир атрофлича текширилди, икки юзга яқин гувоҳларнинг кўрсатувлари тингланиб, иш бўйича ўтказилган экспертиза ва хизмат текширувлари хулосалари, шунингдек жиноят ишида тўпланган далиллар, уларнинг қонунийлиги ва асослилиги нуқтаи назаридан тафтиш қилинди.