Кейинги йилда ҳисобварақ-фактуралар тўлиқ электрон шаклда расмийлаштирилади

26.06.2019 | Технологиялар | 4542

Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, республика ҳудудида 2019 йил 1 июлдан бошлаб ҳисобварақ-фактураларни электрон шаклда расмийлаштириш, сақлаш ва ҳисобини юритиш ихтиёрий равишда, 2020 йил 1 январдан бошлаб эса барча хўжалик юритувчи субъектлар учун мажбурий тартибда жорий этилади.

Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги “Янги технологиялар” илмий ахборот маркази” ДУК электрон ҳисобварақ-фактураларни марказлаштирилган ҳолда сақлаш, операторлараро узатиш ва ҳисобини юритиш бўйича ваколатли роуминг оператори этиб белгиланди.

Қарор билан Ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақ-фактуралардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.