Ҳиндистонда кучли жазирама туфайли туя ўз эгасининг бошини тишлаб узиб олди

08.07.2019 | Жаҳон | 7102

Ҳиндистонда кучли жазирама шароитида кун бўйи қуёш остида қолиб кетган туя эгасининг бошини тишлаб узиб олди. Ҳодиса Рожастон штатининг жануби-ғарбидаги Бармер шаҳрида юз берди. Бу ҳақда, The Huffington Post нашри хабар бермоқда.

Ҳайвон эгаси уни ечиб қўйишни унутганлиги учун 43 даражали иссиқда кун бўйи қолиб кетган. Эркак туяси ҳақида эслаб, унга яқинлашганда эса туя унга ташланиб, тиши билан эгасининг бўйнига чанг солган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, ҳайвон шунчалик куч билан эгасининг танасини у ёқдан бу ёққа отганки, оқибатда унинг боши узилиб кетган.

Қутуриб кетган туяни 25 нафар маҳаллий аҳоли олти соат давомида тинчлантиришга уринган. Ҳайвоннинг кейинги тақдири ҳақида хабар берилмаган.