Термизда 78 ёшли отахон ОТМга ҳужжат топширди

11.07.2019 | Ўзбекистон | 4861

Тошкент давлат аграр университети Термиз филиалига Сурхондарё вилояти, Ангор тумани, “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1941 йил 13 апрелда таваллуд топган фуқаро Маматқул Бердиалиев ҳужжат топширди.

Маматқул бобо биринчи йўналиш сифатида “Мевачилик ва узумчилик таълим йўналиши”ни, иккинчиси “Сабзавотчилик, полизчилик ва картошкачилик”, учинчи эса “Иссиқхона хўжалигини ташкил этиш ва юритиш" йўналишларини танлашини айтиб ўтди. Маматқул Бердиалиев келгусида олий маълумотга эга бўлиб, узоқ йиллар халқимизга хизмат қилиш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ўз ҳиссасини қўшиш ниятида.

Бундан аввал, 72 ёшли абитуриент – Холиқов Тоштемир Фарғона давлат университетига ҳужжат топширган эди.