Саида Мирзиёева сув устида учар қурилмада учаётган ўғлининг суратларини эълон қилди (фото)

22.07.2019 | Ўзбекистон | 8385

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева ўғли Миромоннинг фаол ҳордиқ чоғидаги суратлари билан бўлишди.

Суратларда Ўзбекистон Президентининг невараси Чорвоқ сув омборида (катта эҳтимол билан) сув устида учар қурилмада учмоқда.

«Менинг қадрли Миромон ўғлим», — дея изоҳ ёзган Саида Мирзиёева суратларга.