Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

23.07.2019 | Ўзбекистон | 4833

Тошкент шаҳри ва вилоятида прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди.

Бу ҳақда Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Ҳукумат қарори билан Савдо-саноат палатаси Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Эслатиб ўтамиз, рўйхатда шу пайтгача 85 та ташкилот мавжуд эди.