Тошкентда тадбиркор 2,7 млрд сўмга чув тушди

01.08.2019 | Жамият | 5483

Тошкентда тадбиркор 2,7 млрд сўмга чув тушди. ИИВ хабарига кўра, 2018 йил август ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи 37 ёшли Г.К.  М.Улуғбек туманида яшовчи, “Мафтун” МЧЖ раҳбари 67 ёшли Б.Н.га полиграфик ускуналарини олиб беришини ва биргаликда бизнесни давом эттиришини ваъда қилиб, банк орқали унинг номига 2,7 млрд сўм пулларни кредитга олган.

Кейин ушбу пулларни “Полиграф” МЧЖ хисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай ускуналарни олмасдан пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.