Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида янги департамент ташкил этилиши мумкин

03.08.2019 | Ўзбекистон | 4528

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Қўқон шаҳар “Ўрда” ва унга туташ бўлган хиёбон майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан Фарғона вилояти ҳокимлигининг Қўқон шаҳар ҳокимлиги ҳузурида “Ўрда” майдонларини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.

Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланади:

Қўқон шаҳар “Ўрда” ва унга туташ бўлган хиёбон майдонларини, боғларини фаввораларини ҳамда туташ ҳудудларини сақлаш, ободонлаштириш объектларидан фойдаланиш ишларини шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш;

Мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш, шунингдек сунъий суғориш тизимларининг насос станциялари, қудуқлар, қаттиқ қопламалар, йўллар ва йўлакларнинг кўчаларини ёритиш воситаларининг ва фаввораларининг санитария ва техник жиҳатдан зарур ҳолатда бўлишини таъминлаш;

Дов-дарахтларни сақлаш ва парвариш қилиш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш, хизмат кўрсатиладиган ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш агротехника тадбирлари комплексини амалга ошириш;

Ободонлаштириш объектларини сақлаш ва ривожлантириш, уларнинг санитария жиҳатидан тозаланишини таъминлаш.

Белгилаб қўйилишича, Департамент фаолиятини молиялаштириш Фарғона вилоятининг маҳаллий бюджет параметрларида ҳар йили ободонлаштириш учун назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги:

Департамент тасарруфига бериш учун игнабаргли ва манзарали ўсимликларнинг қимматли навлари, кўчаларни ёритиш объектлари, фавворалар ва бошқа ободонлаштириш объектларининг келгусида фойдаланиш учун Департаментга белгиланган тартибда берилиши;

Департаментнинг малакали муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланиши;

Ободонлаштириш ишларининг шаҳарсозлик ҳамда санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ, шунингдек шаҳар марказининг ташқи қиёфасига қўйиладиган замонавий талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши ва амалга оширилишини;

Ободонлаштириш бўйича амалга ошириладиган ишлар учун бюджет маблағларидан самарали ва белгиланган мақсадда фойдаланилиши юзасидан назоратни таъминлайди.