Тошкентда Captiva автомашинасида чиқиб кетган йигит қидирилмоқда

04.08.2019 | Ўзбекистон | 5994

Тошкентда Captiva русумли автомашинасида чиқиб кетган йигит қидирилмоқда. ИИВ хабарига кўра, 3 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Белтепа маҳалласида яшовчи 43 ёшли М.А. исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 август куни соат 22:00ларда бирга яшовчи ўғли 19 ёшли Комилхон Усмонов ўзининг давлат рақам белгиси 01 Z 455 RA  бўлган Captiva русумли автомашинасида уйидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлигини маълум қилган.

Таъкидланишича, ҳозирда К.Усмоновни қидириб топиш чоралари кўрилган ва ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

ИИВ Комилхон Усмонов ёки унинг бошқарувидаги Captiva автомашинаси ҳақида бирор бир маълумотга эга бўлган фуқаролардан ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришларини сўрайди.