Ўзбекистонликлар Мустақиллик куни муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

16.08.2019 | Ўзбекистон | 8309

Шу йил Мустақиллик куни байрами муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун дам олади.

Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Фармон талабларига асосан 7 сентябрь — шанба 3 сентябрь — сешанбага кўчирилган.

Мустақиллик куни байрами муносабати билан ҳафтасига беш кун ишлайдиганлар 31 август - 3 сентябрь кунлари дам олади, олти кун ишлайдиганлар эса 1 сентябрь - 3 сентябрь кунлари дам олади.