Тошкентда прописка олиб берадиган ташкилотлар сони биттага кўпайди

17.08.2019 | Ўзбекистон | 5280

Ҳукумат қарори билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат органлари ва бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига киритилди.

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Рўйхатда шу пайтгача 86 та ташкилот мавжуд эди.