Тожикистонда ун нархи кескин равишда ошиб кетди

11.09.2019 | Жаҳон | 4777

Душанбе маҳаллий бозорларида импорт қилинган олий навдаги ун нархи кескин кўтарилди, деб хабар қилди Sputnik.

Хабарда айтилишича, бир ой олдин бир қоп ун ўртача 140-150 сомони бўлган, бугун эга 50 кг ун учун 180 дан 220 сомони (1 $ = 9,69 сомони) тўлаш керак бўлади.

Тожикистон иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, 2019 йил январь-июльда 654,5 минг тонна буғдой ва 28,6 минг тонна ун (бўғдой бир тоннаси 198 доллар, ун эса 240 доллар) импорт қилинган.

2018 йил олти ойи билан солиштирилганда буғдой импорти 7,1 фоизга, ун эса 50,5 фоизга ошди.