Туркияда микроавтобус ағанаб кетиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

11.09.2019 | Жаҳон | 4529

Туркиянинг жанубий шарқий қисмида Битлис вилоятида микроавтобус ағанаб кетди. ЙТҲ оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 7 нафар киши жароҳатланди. Бу ҳақда Hurriyet газетаси хабар қилди.

Жароҳатланган маҳаллий шифохоналарга олиб борилди.

NTV телеканали хабар қилишича, автобус маҳаллий аҳолини Хизан шаҳрига олиб борган. Ҳалок бўлганлар орасида 6 нафар болалар.