23 ёшли ММА чемпиони Муслим Омонов пичоқбозлик оқибатида вафот этди

11.09.2019 | Ўзбекистон | 5871

10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси, соат 00:50 ларда Юнусобод туманида жойлашган кафелардан бирида ёшлар ўртасида келишмовчилик юзага келди. Ёшлар муаммони ҳал қилиш учун Шайхонтоҳур туманигача боришган ва олишув бошланган.

Олишув натижасида 3 киши жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Улар орасидаги 23 ёшли Муслим Омонов врачларнинг саъй-ҳаракатига қарамасдан, вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ушбу факт юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси “д” банди билан жиноий иш қўзғатилди. Жанжал қатнашчилари аниқланган. Тергов давом этмоқда.

Муслим Омонов — MMA профессионал курашчиси, МС кикбоксинг бўйича 7 карра Ўзбекистон, К1 МС бўйича жаҳон, 77 кг гача ММA кураши бўйича Осиё чемпиони.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил августида янан бир ММА чемпиони Жамшид Кенжаев ҳам тунги клубда пичоқланган эди.