Зарафшондаги партасиз мактаб расми юзасидан Халқ таълими вазирлиги изоҳ берди (фото)

12.09.2019 | Ўзбекистон | 5830

Ижтимоий тармоқда Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги мактаб расми тарқалди. Унда болалар парта ва стул йўқлигидан ерда ўтирганини кўриш мумкин. Айрим каналлар ёзишича, болалар 3 сентябрдан буён шу ҳолатда таълим олишмоқда.

davletov.uz канали Халқ таълим вазирлигига иқтибосан ёзишича, ижтимоий тармоқларда тарқаган расм 3 сентябрь куни бўлган. Ўша куни ўқувчиларга китоб тарқатилган.  4 сентябрь куни синфхона тўлиқ парталар билан жиҳозланган ва дарслар олиб борилган.

Биринчи расмни тарқатган @navoi_navoiy каналининг эътироз билдиришича, болалар китоб олишга борган бўлса нега уларни олдида дафтар ва ручка ҳам бор? Нега улар дам олиш кунида формада келган?