19 сентябрь куни Тошкент метросида юриш бепул бўлади

14.09.2019 | Ўзбекистон | 5132

Тошкент 50 та мамлакатда бўлиб ўтаётган "Европа мобил хафталиги"га қўшилди. Келгуси хафтада Тошкентда қатор тадбирлар, жумладан, "Бепул метро" ва "Автомобилсиз кун" бўлиб ўтади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

19-сентябрь  
Метрода юриш бепул бўлиб, ҳар бир бекат ва метро ер ости йўлларида мусиқачилар ва актёрларнинг чиқишлари бўлиб ўтади. 

2019 йил 19 cентябрь куни Тошкент метросининг барча станцияларида юриш бепул бўлади. 

Тошкент метросининг умумий узунлиги 37 кмдан кўпроқ, 29 та станцияли ер ости тизими гўзаллиги ноёб ва уникалдир. Метродан кунига 200 минг киши фойдаланмоқда. Тошкент метросида йўловчи оқими дунёнинг бошқа пойтахтларига нисбатан жуда паст.

Метродан фойдаланишни оммалаштириш учун 19 сентябрь куни метрода саёҳат бепул бўлади. Шу куни станциялардаги ўтишлар мусиқачилар, актёрлар ва бошқа кўнгилочар дастурларнинг саҳнасига айланади. Акция ташкилотчилари пойтахт аҳолиси шу куни ўз машиналарини қолдириб, ишхоналарига метрода боришга қарор қилиб ушбу транспорт турининг тежамкорлиги ва тезлигини юқори баҳолашади деб умид қилишмоқда.