Масжиддан велосипедни ўғирлаб қочган шахс ушланди

14.09.2019 | Ўзбекистон | 4486

13 сентябрь куни Яшнобод тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, 8-сентябрь куни соат 20.30 да Ислом-ота масжиди ҳовлисида 18 ёшли Шохрух А. 42 ёшли Жаҳонгир К.га тегишли бўлган қаровсиз қолдирилган велосипедни ўғирлаб, воқеа жойини тарк этган.

Тез орада Шохрух А. қўлга олинди. Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси ("Ўғрилик") бўйича жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар бермоқда.

"Ҳурматли фуқаролар! Велосипедингизни ва болалар аравачасини кўчаларда қаровсиз қолдирмаслигингизни сўраймиз. Махсус қулфдан фойдаланинг" дея тавсия қилади Тошкент шаҳар ИИББ.