Қўқон "Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри" дея расман эълон қилинди

14.09.2019 | Ўзбекистон | 4355

2019 йилнинг 23 июлида Жаҳон ҳунармандлари кенгаши қарори билан Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақоми берилган эди.

Фестивал доирасида “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақомини тасдиқловчи сертификатни Жаҳон ҳунармандлари кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми топширди.

Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача унга жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 36 та шаҳар сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб мазкур рўйхатга киритилди.