Россиянинг Ярославл вилоятида «ПАЗ» автобуси фура билан тўқнашди. 7 киши ҳалок бўлди

14.09.2019 | Жаҳон | 4384

Россиянинг Ярославл вилоятида автоҳалокатда жабрланганлар сони йигирма тўққизга етди. Бунгача автоҳалокат натижасида етти киши ҳалок бўлганлиги маълум бўлган эди.

Автоҳалокат Ярославл вилоятида «ПАЗ» русумли юк автобуснинг юк машинаси билан тўқнашиши натижасида юз берган.

Ярославл-Иваново трассасида йўловчи автобусининг юк машинаси билан тўқнашуви 14 сентябрь куни эрталаб юз берди.

Дастлабки версияга кўра, автоҳалокатга юк автоуловининг қарама қарши йўлга чиқиб кетиши сабаб бўлган.