Ниҳоят, Деҳқонободликлар ҳам тоза ичимлик суви ичадиган бўлдилар

14.09.2019 | Ўзбекистон | 4384

Деҳқонобод тумани аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган “Оқсув-Деҳқонобод” магистрал сув қувурини қуриш жараёни ҳақида Nasafnews хабар бермоқда.

Деҳқонободликларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун Президент топшириғига кўра “Оқсув-Деҳқонобод” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Унга кўра, узунлиги 77 километр, диаметри 1—4 метр бўлган магистрал сув қувури тортиш режалаштирилган. Бу жуда оғир лойиҳа, чунки қувурларни тоғнинг устидан олиб ўтиш керак. Шундай бўлса ҳам ҳозирда иш қизғин.