АҚШ Марказий разведка бошқармаси каптарлардан жосуслик мақсадида фойдаланиш режаларини ошкор қилди

14.09.2019 | Жаҳон | 4483

Совуқ Уруш йилларида Марказий разведка бошқармаси каптарлардан разведка учун фойдаланишни режалаштирган. Бу ҳақда BBC ҳужжатли фильмида таъкидланди.

Ҳужжатларда каптарларни миссияларга тайёрлаш тўғрисида маълумотлар мавжуд.

Айнан бу қушлар керакли ишни амалга ошира оларди. Маълум бўлишича, ташувчи кабутарлар юқори сифатли суратга тушадиган кичик камерани олиб юришга қодир.

Марказий разведка бошқармаси ходимлари қушлар СССРнинг узоқ шимолий шароитларида ишлашлари учун каптарларни Аляскада ўқитишни режалаштиришган.

Бироқ, бир қатор «техник сабабларга кўра» улар режадан воз кечишга қарор қилишган.