Трамп Бен Ладенннинг ўғли ўлдирилгани ҳақида маълум қилди

14.09.2019 | Жаҳон | 4639

Америка Қўшма Штатлари президенти Доналд Трампнинг айтишича, АҚШ ҳарбий кучлари амалиёти давомида "Ал-Қоида" террорчилик ташкилоти собиқ раҳбари Усама бен Ладеннинг ўғли Ҳамза йўқ қилинди. Бу ҳақда АҚШ президенти баёнот берди.

Унинг сўзларига кўра, Ҳамза Бен Ладен АҚШ кучлари Покистон ва Афғонистонда амалга оширган аксилтеррор амалиёти чоғида ўлдирилди.

Ҳамзанинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар 2019 йилнинг ёзида тарқалган эди. Лекин Қўшма Штатлар бу маълумотни расман тасдиқламаганди.